Нигерияда жангарилар Chevron нефть платформасига ҳужум қилишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Нигерияда жангарилар Chevron нефть платформасига ҳужум қилишди

Дунё 6-05-2016, 07:11 556
Нигерияда жангарилар Chevron нефть платформасига ҳужум қилишди

Нигерия соҳиллари яқинида жангарилар АҚШнинг Chevron компаниясига тегишли нефть платформасига ҳужум қилишди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Таъкидланишича, ҳужум Нигериянинг нефть қазиб олиш маркази ҳисобланадиган Нигер дарёси дельтасидаги Варри шаҳри яқинида жойлашган Эскравос терминалидан 70 км узоқликда юз берган.

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни "Нигер дельтаси қасоскорлари" гуруҳи ўз зиммасига олди. Дастлабки зарар миқдори маълум қилинмаган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.