ОАВ: Абэ Путинга 8 пунктдан иборат иқтисодий ҳамкорлик режасини таклиф қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ОАВ: Абэ Путинга 8 пунктдан иборат иқтисодий ҳамкорлик режасини таклиф қилди

Дунё 7-05-2016, 18:38 736
ОАВ: Абэ Путинга 8 пунктдан иборат иқтисодий ҳамкорлик режасини таклиф қилди

Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда икки мамлакатнинг 8 пунктдан иборат иқтисодий ҳамкорлик режасини тақдим этди. "Кун" нашри бу ҳақида маълум қилди.

Маълумотга кўра, бир жойда қотиб қолган ҳудудий масалаларни ҳал қилиш мақсадида Абэ Россиянинг Узоқ Шарқидаги энергетик ва инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларида Япониянинг иштирокини таклиф қилди.
Абэнинг режаси жами 8 пунктдан иборат бўлиб, улар суюлтирилган газни қайта ишловчи заводлар, портлар, аэропортлар, шифохоналар ва бошқа инфратузилма объектлари қурилишини ўз ичига олган.

Мазкур ҳамкорлик Курил ороллари муаммосини бартараф этишдаги тараққиётга асосланади.
Шунингдек, ушбу учрашувда Путиннинг Японияга қолдирилган сафарини амалга ошириш режалари ҳал қилиб олинди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.