Тўққиз яшар қизча АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари имтиҳонидан ўтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тўққиз яшар қизча АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари имтиҳонидан ўтди

Дунё 12-05-2016, 15:23 733
Тўққиз яшар қизча АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари имтиҳонидан ўтди

АҚШда тўққиз яшар мактаб ўқувчиси мамлакат ҳарбий-денгиз кучларининг жисмоний имтиҳонидан ўтди. Унинг натижалари, флоридалик ушбу қизнинг соғлом эканлигини кўрсатиб берди.

24 соатли тестни (BFX24) исталган киши топшириши мумкин. New York Post берган маълумотларга кўра, Милла йигирма соат ичида 58 км. масофани босиб ўтган, 8 км.га сузган, 25 тўсиқдан ошиб ўтган ва арқонда осилган. Унинг дам олишига фақатгина тўрт соат ажратилди.

Қизчанинг журналистларга берган интервьюсида келтирилишича, унинг спорт билан шуғулланишига, мактабдаги тенгдошларининг унинг устидан кулишлари сабаб бўлган. У бу ҳаракати билан ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатиб берган, дейилади "Кун" нашрида.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.