Анқарада қурилган янги президент саройи 615 миллион долларга тушган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Анқарада қурилган янги президент саройи 615 миллион долларга тушган

Дунё 2-12-2014, 23:58 1 332
Анқарада қурилган янги президент саройи 615 миллион долларга тушган

Анқарадаги 615 миллион долларлик янги президент саройи архитекторлар ва мухолиф партиялар орасида ўз ўлчами ва қиймати билан турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, дея хабар беради "Hurriyet Daily News".

«Rönesans Холдинг» қурилиш компанияси бошлиғи Эрмен Иликак бунга ўз муносабатини билдирди: "Баҳсларга сабаб бўлган бино келажак авлодга муносиб мерос бўлиб қолади. Биз Россияда бундан ҳам улканроқ савдо марказларини барпо этганмиз. Бу сарой Туркия учун катталик қилади деяётганларни тушунмадим ". Иликак саройда минглаб хона борлигини инкор этишини қўшимча қилди.

Қайд этиб ўтамиз, ушбу саройида Ражаб Тоййип Эрдўғон Владимир Путин ва Рим Папаси Франсискни қабул қилишга улгурди.

Фото: hurriyetdailynews.com
Текст: Kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.