Афғонистонда 30 нафар автобус йўловчиси ўғирлаб кетилди

  • Дунё
  • 24-02-2015, 16:29
  • 1 253
  • Афғонистонда 30 нафар автобус йўловчиси ўғирлаб кетилди

    23 февраль куни Афғонистоннинг марказий қисмида Ҳиротдан Кобулга кетаётган автобус Забуль провинциясига етганида, унга номаълум қуролли гуруҳ ҳужум қилган ва автобусдаги 30 йўловчини ўғирлаб кетган.

    Франс Пресс агентлигининг маълум қилишича, ўғирланган йўловчилар шиа маҳзабига мансуб бўлишган.

    Бу ўғирлик нима мақсадда амалга оширилганига аниқлик киритилмаган.

    Манба: www.kun.uz