Хитойда "ҳақиқий" Том ва Жерри аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойда "ҳақиқий" Том ва Жерри аниқланди

Дунё 18-05-2016, 22:00 887
Хитойда "ҳақиқий"  Том ва Жерри аниқланди

Хитойнинг Чэнду шаҳрида янги "ҳақиқий" Том ва Жерри аниқланди. Улар иштирокидаги видео People's Daily нашрининг твиттерида чоп этилди, дейилади "Кун" нашрида.

Том ва Жерри АҚШда ишланган қисқа метражли мультфильмлар қаҳрамонлари бўлиб, мультфильм сюжети бўйича мушук Том сичқонча Жеррини бесамар қувлаб юради.

Бироқ Хитойдаги мушук ва сичқон роллари алмашди, унда қўрқиб кетган мушук сичқончадан қочади. Daily Mail’нинг таъкидлашича, мушук ижтимоий тармоқлар "антиюлдузи"га айланди ва фойдаланувчилар уни "мушуклар оламининг исноди" деб номлашмоқда. Газетанинг айтишича, иккинчи қаҳрамон сиқчон эмас, каламуш бўлган.

Мушук эгаси унинг қўрқоқ эканлигини айтган. Унинг айтишича, мушук номаълум одамлар меҳмонга келганда, даҳшатга тушади. Мушук эгасининг тахмин қилишича, мушук каламушдан у билан аввал кўришмагани сабабли қўрқиб кетган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.