Дунёнинг энг кекса бегемоти ўлиб қолди

  • Дунё
  • 24-05-2016, 14:17
  • 1 172
  • Дунёнинг энг кекса бегемоти ўлиб қолди

    Украинада дунёнинг энг кекса бегемоти жон берди. Киев ҳайвонот боғида Бреста лақабли аёл-бегемот осуда ухлаб ётган пайтида жон таслим қилган, дейилади "Кун" нашрида.

    “У 58 йил бизга қувонч ва меҳр улашди. Бреста дунёдаги энг қари бегемот эди”, - дея маълум қилди ҳайвонот боғи маъмурияти.

    Бреста Мюнхен ҳайвонот боғида дунёга келган. У ердан Ленинградга келтирилган. 1973 йили эса Киев ҳайвонот боғига кўчган.