Ҳиндистонда автобуснинг ағдарилиши натижасида 12 киши ҳалок бўлди

  • Дунё
  • 25-05-2016, 17:38
  • 1 000
  • Ҳиндистонда автобуснинг ағдарилиши натижасида 12 киши ҳалок бўлди

    Ҳиндистоннинг шимолида йўловчи автобуснинг дарага қулаб кетиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “RIA Novosti” нашри хабар бермоқда.

    Автобуснинг қулаши натижасида яна саккиз киши тан жароҳати олган. Ушбу ҳодиса Уттаракханд штатида рўй берди. Йўловчилар Маси пунктидан Раммангар шаҳрига йўл олишганди.

    Ҳозирги пайтда қутқарув оператцияси давом этмоқда.