Яшин Екатерингбургдаги касалхонани вайрон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Яшин Екатерингбургдаги касалхонани вайрон қилди

Дунё 27-05-2016, 16:36 698
Яшин Екатерингбургдаги касалхонани вайрон қилди

Екатеринбург шаҳридаги клиник касалхонани яшин урди. Бир нечта электр разрядлар касалхонанинг бир қисмига шикаст етказди, деб хабар беради “TASS”.

Яшин урганлиги сабабли бинонинг юқори бурчаги ва девори вайрон ҳолатга келган. Бироқ яшин тушган жойда ҳеч ким йўқлиги учун ҳам бирор кишига тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳозирда касалхона ҳудудини ўраб қўйишган. Томни эса қайтадан тиклаш ишлари аллақачон бошланган.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.