Путин "Родительская слава" орденини топшириш маросимида йиғлаётган қизни тинчлантиришга ҳаракат қилди

  • Дунё
  • 2-06-2016, 21:36
  • 1 085
  • Путин "Родительская слава" орденини топшириш маросимида йиғлаётган қизни тинчлантиришга ҳаракат қилди

    Кремльда 1 июнь - Болаларни ҳимоя қилиш кунига ҳамда "Родительская слава" орденини топширишга бағишланган қабул чоғида Тульск вилоятидан келган 4 ёшли Яна Кулешова саҳнага Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг ёнига чиқиб, йиғлаб юборди. Бу ҳақидаги сюжетни "Кун" нашри маълум қилди.

    Путин қизчани тинчлантиришга қарор қилди. У қизнинг ёнига ўтириб, унинг юзидан силаб қўйди, лекин қизча йиғлашдан тўхтамади. Шундан сўнг Путин уни камералар билан чалғитишга уриниб кўрди, аммо қиз барибир тинчланмади.