Меҳмонхонада портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

  • Дунё
  • 3-06-2016, 02:02
  • 1 191
  • Меҳмонхонада портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

    Сомали пойтахти Могадишо марказида жойлашган Ambassador меҳмонхонасида кучли портлаш юз берди, деб хабар беради Reuters.

    Портлаш оқибатида меҳмонхона ичида бўлган 15 киши ҳалок бўлди ҳамда йигирма нафар киши жароҳат олган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қандай эканлиги номаълум.

    Ҳалок бўлганлар орасида икки нафари депутат эканлиги маълум қилинган.