2015 йилда энг тез ўсувчи иқтисодиёт Хитойга тегишли бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2015 йилда энг тез ўсувчи иқтисодиёт Хитойга тегишли бўлади

Дунё 26-02-2015, 16:32 985
2015 йилда энг тез ўсувчи иқтисодиёт Хитойга тегишли бўлади

Иқтисодчи экспертлар фикрича, 2015 йилда иқтисодий ўсиш бўйича етакчилар Осиё ва Африка мамлакатлари бўлади, дея хабар бермоқда «Newsru.com».

2015 йилнинг энг тез ўсувчи иқтисодиёти Хитойга тегишли бўлади, унинг иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 7 фоизни ташкил этади. Бу борада кейинги ўринларни Филиппин ва Кения эгаллайди.

Шунингдек, Ҳиндистон ва Индонезиянинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 5 фоизга ўсади ва улар ҳам юқори бешликка киради. Рейтингнинг юқори бешлигидан жой олган мамлакатлар дунё ЯИМ ўсишининг 16 фоизини таъминлайди.

Манба: www.daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.