Украиналикларнинг Польша ҳукуматидан бошпана сураши икки баробарга камайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Украиналикларнинг Польша ҳукуматидан бошпана сураши икки баробарга камайди

Дунё 21-06-2016, 20:39 626
Украиналикларнинг Польша ҳукуматидан бошпана сураши икки баробарга камайди

Украиналикларнинг Польша давлатидан бошпана хусусидаги суровномалари 2015 йилдагига қараганда 51% га камайган. Бу ҳақда “Польское радио” Польшанинг муҳожирлар билан ишлаш Бошқармаси тақдим этган маълумотлар асосида korrespondent.net хабар қилади.

Умумий ҳолатда баёнот муҳожирларнинг Польша давлатидан бошпана хусусидаги 5 минг 539 та оммавий мурожаатномасини кўриб чиқмоқда. 91 фоиз сўровномаларнинг 69% ни Россия фуқоролари ташкил қилади, 11% ни Тожикистонликлар ва яна 11% ни Украиналиклар ташкил этади.

Ўтган йил билан таққослаганда Татаристонлик муҳожирларнинг бошпана сўраб қилган арзномалари 7 баробарга, Арманистонликларнинг арзномалари 3 баробарга, Россияликларники эса 2 баробарга кўпайган.

Бир вақтнинг ўзида Грузия фуқороларининг арзномаси 73% га, Украиналикларники эса 51% га камайган.

Эслатиб ўтамиз, 330 мингдан зиёд украиналиклар Донбассдаги қуролли тўқнашув пайтида мамлакатдан чиқиб кетган, 2015 йилда улар Россиядан қочоқ сифатида вақтинчалик сиёсий бошпана сўрашган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.