Туркия немис делегациясини Инжирликдаги авиабазага киритмади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туркия немис делегациясини Инжирликдаги авиабазага киритмади

Дунё 23-06-2016, 17:51 812
Туркия немис делегациясини Инжирликдаги авиабазага киритмади

Туркия Германия мудофаа вазирлигининг бош котиби Ральф Браукзип бошчилигидаги депутатлар делегациясини Инжирлик авиабазасига киришига йўл қўймади. Бу ҳақда Риа Новости агентлиги хабар беради.

Бунга Германиянинг 1915 йилда Усмонли империяси томонидан амалга оширилган арманлар қирғинини жиноят сифатида тан олганлиги сабаб бўлди. Содир бўлган воқеа юзасидан Туркия ҳукумати ҳеч қандай ёзма баёнот бермаган.

Депутатлар гуруҳи Инжирликка ташриф буюригидан мақсади ИШИДчиларга қарши курашиш операциясида қатнашувчи немис ҳарбийларининг шароитидан хабардор бўлиш эди.

Делегация Ироқ шимолига боришни ҳам кўзда тутган. Шунингдек, Қувайт ва Қатар давлатларидаги ИД га қарши коалиция қароргоҳига ҳам ташриф буюришади.

Аввал ҳам немис журналистларини авиабазага киргизилмаган ва бунинг сабаби ҳавсизлик мақсадида деб кўрсатилган эди.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.