Ливанда тўрт нафар террорчи черков олдида ўзларини портлатиб юборишди

  • Дунё
  • 28-06-2016, 09:06
  • 991
  • Ливанда тўрт нафар террорчи черков олдида ўзларини портлатиб юборишди

    Натижада 15 киши яраланган

    Ливаннинг Сурия чегарасидан унча узоқ бўлмаган Ал-Каа қишлоғидаги черков олдида тўрт нафар террорчи ўзини портлатиб юборган. Бу пайтда черковда бир кун олдин содир бўлган теракт туфайли ҳалок бўлганлар ҳаққига ибодат ўтказилаётган бўлган.

    Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берган.

    Ҳалок бўлганлар йўқ, бироқ 15 нафар инсон турли даражада жароҳат олган.

    Бир кун аввал содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида 5 киши оламдан кўз юмган эди.