АҚШда тўтиқуш жиноятчига қарши кўрсатма беради

  • Дунё
  • 28-06-2016, 19:57
  • 1 477
  • АҚШда тўтиқуш жиноятчига қарши кўрсатма беради

    Тўтиқуш тинимсиз ўлдирилган одамнинг охирги сўзларини такрорлайверди

    Америка полицияси қидирув пайтида эгасининг ўлдирилишига гувоҳ бўлган гапирувчи тўтиқуш айтган сўзлардан фойдаланишни мақсад қилди. Бу ҳақда Detroit Free Press хабар беради.

    Нашриёт хабарига кўра, Мартин Дурам ўз уйида 2015 йили отиб ўлдирилган. Маълум бўлишича, Мартин ўлимидан олдин аёли Гленна билан қаттиқ жанжаллашган. Улар ўртасидаги айтишувга тўтиқуш гувоҳ бўлган. У эгасининг ўлимидан сўнг тинимсиз "Don't fucking shoot!" ("Отма!!!") деб қайтараверган.

    Тўтиқушни ўз қарамоқларига олган Мартиннинг қариндошлари у эгасининг сўнгги сўзларини такрорлаётганини ишонч билан таъкидлашмоқда. Уларнинг сўзларига қараганда қуш эгасининг айнан гапириш оҳангида сўзларни қайтармоқда.

    Ҳозирда Гленна қўлга олинган ва тўтиқушнинг сўзлари инобатга олинадими ёки йўқми, бу ҳали номаълум.