Мадина шаҳрида пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) масжиди олдида террорчи ўзини портлатиб юборди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мадина шаҳрида пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) масжиди олдида террорчи ўзини портлатиб юборди

Дунё 5-07-2016, 11:18 3 218
Мадина шаҳрида пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) масжиди олдида террорчи ўзини портлатиб юборди

Аль-Масджид ан-Набавий ислом оламида Макка шаҳридаги Байт-ул-Ҳарамдан кейинги энг муқаддас жой ҳисобланади.

Душанба куни содир этилган портлаш натижасида беш киши қурбон бўлган, олти киши оғир жароҳатланган, деб хабар беради Sky News Arabia телеканали.

Маълум қилинишича, жонига қасд қилган террорчи аввалига ичида мингдан ортиқ одам бўлган масжид ичига киришга ҳаракат қилган. У масжид олдидаги автотўхташ жойида портлаш қурилмасини ишга солган. Натижада тўхташ жойидаги бир нечта машина ёниб кетган.

Айтиб ўтганимиздек, ушбу масжид ислом оламидаги иккинчи энг муқаддас қадамжо.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.