Япония яна кучли тўфон ҳавфида

  • Дунё
  • 8-07-2016, 13:35
  • 1 319
  • Япония яна кучли тўфон ҳавфида

    Японияда бу мавсумда кучлилиги жиҳатидан биринчиликни эгаллаган "Непартак" тўфони мамлакат жанубидаги Сакисима архипелагига тобора яқинлашмоқда, деб хабар беради Япония метеорология бошқармаси.

    Кутилиши бўйича тўфон тез кунда Окинава маъмуриятининг жанубига етиб боради. У соатига 25 км тезликда шимоли-ғарбий йўналиш бўйича ҳаракат қилмоқда. Тўфон марказидаги босим даражаси 900 гектопаскални ташкил этади. Шунингдек тўфон марказидаги шамол секундига 60 метр, шиддати кучайган маҳал эса секундига 85 метр тезликда эсмоқда. Тўфон кучли ёғингарчилик ва шиддатли шамол билан ўтади.