Туркияда ўсмир йўловчи 3 нафар политциячини отиб ўлдирди

  • Дунё
  • 11-07-2016, 15:12
  • 1 124
  • Туркияда ўсмир йўловчи 3 нафар политциячини отиб ўлдирди

    Туркия жануби-шарқидаги Шонлиурф шаҳридаги автостанцияда 17 ёшли йигит ҳужуми оқибатида 3 нафар полициячи ҳалок бўлиб, яна 3 нафари жароҳатланди, деб хабар беради “Кун”.

    Anadolu агентлигининг шаҳар ҳокимига асосланиб хабар қилишича, бу террористик акт бўлмаган.

    Қайд этилишича, ҳужум қилувчи руҳий муаммога эга бўлган. У бу вақтда оиласи билан саёҳат қилаётган бўлган ва отасининг тўппончасини
    олиб, ҳужум бошлаган.

    Аниқлик киритилишича, бу йигит полициячилар ҳужжатларни текшириш мақсадида йўловчилардан автобусни тарк этиш сўралганида ўт оча бошлаган. Отишма чиққач, у отиб ўлдирилган.

    Жароҳатланган 3 полициячи шифохонага етказилган.