Хитойда “Непартак” тўфони сабабли 69 киши ҳалок бўлди

  • Дунё
  • 15-07-2016, 10:24
  • 1 063
  • Хитойда “Непартак” тўфони сабабли 69 киши ҳалок бўлди

    Хитойга “Непартак” тўфонининг ёпирилиши натижасида Футцян провинциясида ҳалок бўлганлар сони 69 кишини ташкил қилди, деб хабар беради “Корреспондент.нет”

    Аввалроқ бу тўфон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21тани ташкил қилганлиги тўғрисида хабарлар берилганди. Минсин уездининг ўзида 60 киши ҳалок бўлган.

    Тўфон мамлакатга 1,5 миллиард доллар зарар келтирган. 20 минг гектар экин майдони сув билан ювилиб кетганлиги аниқланган. 233 муассасанинг фаолияти тўхтатилган.