14:55 / 01.03.2015
7 491

Москва шаҳридаги уйлардан биридан 26 млн рубль ўғирлаб кетилди

Москва шаҳридаги уйлардан биридан 26 млн рубль ўғирлаб кетилди

Москва шаҳри шарқида жойлашган Рублевка мавзесидаги уйлардан бири “шип-шийдам” қилиб кетилди. Бу ҳақда Москва ИИБ маълумотига асосланиб, “Интерфакс” нашри хабар берди.

“28 февраль куни Рублевкадаги уйлардан бирида истиқомат қилувчи аёл унинг уйидан жами 26 млн рубль миқдоридаги бойлик олиб кетилгани ҳақида шикоят билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилди”, – дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ўғрилар хонадон соҳибаси уйда бўлмаган вақтда талончилик уюштиришган. 58 ёшли уй соҳибасининг аниқлик киритишича, уйдан 18 млн рубль пул ҳамда 8 млн рубль миқдоридаги тилла тақинчоқлар ўғирлаб кетилган.

Айни вақтда ҳодиса бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва шаҳридаги уйлардан биридан 26 млн рубль ўғирлаб кетилди