Эрдўғон одамларни майдонларга чиқишга чорлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Эрдўғон одамларни майдонларга чиқишга чорлади

Дунё 16-07-2016, 08:46 832
Эрдўғон одамларни майдонларга чиқишга чорлади

Турк телеканалларидан бири, мамлакатдаги ҳокимият армия томонидан қўлга олингани эълон қилинганидан сўнг, мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан FaceTime сервиси орқали боғланиб, интервью олди.

Reuters’нинг Эрдўғон интервьюсидан келтираётган иқтибосига кўра, президент мазкур тўнтаришга уриниш армиядаги озчилик томонидан амалга оширилган, деб ҳисоблайди.

Ўз навбатида, у туркияликларни майдонлар ва аэропортларга чиқишга чорлаган.

Қайд этиш жоиз, Эрдўғоннинг ўзи қаерда экани номаълум. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Туркияда интернет қисман ишламаяпти.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.