Эрдўған давлат тўнтариши ташкилотчисининг шахсини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Эрдўған давлат тўнтариши ташкилотчисининг шахсини маълум қилди

Дунё 16-07-2016, 08:51 2 035
Эрдўған давлат тўнтариши ташкилотчисининг шахсини маълум қилди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған давлат тўнтаришини амалга оширган шахс мамлакатдаги Ислом мухолифати пешвоси Фатхуллоҳ Гюлен эканлигини маълум қилди, деб ёзмоқда "Кун" нашри

“Тўнтаришга уриниш бўлганлиги маълум бўлди. Мен халқимизни кўча ва майдонларда кўряпман. Бу ҳаракат “Параллел давлат” томонидан амалга оширилган. Ушбу ишларни амалга оширганлар жуда қаттиқ жазоланишади”, деди Эрдўған NTV телеканали эфирида.

Аввалроқ Эрдўған Туркия халқини кўчаларга чиқишга чорлаган эди.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.