Туркия пойтахти Анқарада кучли портлаш юз берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туркия пойтахти Анқарада кучли портлаш юз берди

Дунё 16-07-2016, 09:12 1 854
Туркия пойтахти Анқарада кучли портлаш юз берди

Туркия пойтахти Анқарада кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда, "Meduza"га асосланиб, "Дарё" хабар бермоқда.

CNN Turk телеканали маълумотларига кўра, портлаш давлат телевидениеси биносида юз берган.

16 июлга ўтар кечаси Туркияда тўнтаришга уриниш юз берди. Ҳарбийлар баёнотига кўра, улар мамлакатдаги ҳокимиятни ўз қўлига олган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған FaceTime орқали алоқага чиқиб, ҳали ҳам қуролли кучларнинг бош қўмондони эканини маълум қилди ва одамларни майдонларга чиқишга чақирди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.