Босфор кўпригидаги турк аскарлари таслим бўлишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Босфор кўпригидаги турк аскарлари таслим бўлишди

Дунё 16-07-2016, 10:52 1 485
Босфор кўпригидаги турк аскарлари таслим бўлишди

Туркия армияси ҳарбий хизматчилари — давлат тўнтариши тарафдорлари таслим бўлиб, Истанбулдаги Босфор бўғози устига қурилган кўприк устидан кетишмоқда, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

CNN Turk телеканалининг воқеа жойидан эфирга узатган видеолавҳаларида (ОАВ хабарларида 50 нафар ҳарбий аскар ҳақида сўз юритилмоқда) аскарлар қўлларини кўтариб, сафга тизилган ҳолда танклар ва бошқа зирҳли техникаларни тарк этаётганини кўриш мумкин.

Аввалроқ, Босфор бўғози хавфсизлик нуқтаи-назаридан танкерлар учун ёпилгани эълон қилинган эди. Кўприкни эса, ҳарбийлар давлат тўнтаришига уриниш чоғида эгаллаб олишганди.

ОАВ хабарларига кўра, аскарлар тўнтаришга қарши намойишга чиқиб, Босфор кўпригидан ўтмоқчи бўлганларни ўққа тутган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.