Исёнчилар Анқарада тинч аҳолига қарата ўт очди

  • Дунё
  • 16-07-2016, 12:42
  • 1 573
  • Исёнчилар Анқарада тинч аҳолига қарата ўт очди

    Туркия пойтахти Анқарада исёнчи ҳарбийлар парламент ва бош штаб бинолари яқинида тинч аҳолига қарат ўт очди. Бу ҳақда, «Газета.ru»га асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.

    CNN Turk телеканалининг билдиришича, парламент яқинида вертолёт ўқ узишда давом этмоқда, портлаш овозлари эшитилмоқда. Туркия бош вазири Биноли Йилдирим вертолётларни йўқ қилиш учун қирувчиларни кўтаришга буйруқ берганидан сўнг иккита вертолёт уриб туширилди.