«Аэрофлот» Туркияга 16-17 кунги рейсларини бекор қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Аэрофлот» Туркияга 16-17 кунги рейсларини бекор қилди

Дунё 16-07-2016, 15:35 871
«Аэрофлот» Туркияга 16-17 кунги рейсларини бекор қилди

«Аэрофлот» Туркиянинг Истанбул ва Анталия шаҳарларига бўлган 16 июнги барча ҳамда 17 июнь кунги эрталабки рейсларни бекор қилди, дея хабар беради авиакомпания вакили «РИА Новости»га.

– Истанбул ва Анталия шаҳарларига бўлган 16 июнь кунги эрталабки ва кечки барча рейслар бекор қилинган. Шунингдек, Истанбул ва Анталияга 17 июнь куни эрталабки рейслар ҳам амалга оширилмайди, – дейди компания вакили.

Эслатиб ўтамиз, компания ҳар куни икки марта Истанбулга ва бир марта Анталияга рейсни амалга ошириб келаётган эди.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.