Истанбулда фавқулодда вазият жорий этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Истанбулда фавқулодда вазият жорий этилди

Дунё 18-07-2016, 12:05 780
Истанбулда фавқулодда вазият жорий этилди

Истанбулда яна фавқулодда вазият жорий этилди, шаҳарга полиция махсус кучларининг қўшимча 1,8 минг ходими ташланган. Бу ҳақда "Кун" хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, шаҳар полицияси бошлиғига тегишли рухсатсиз ҳавога кўтарилган вертолётларни уриб тушириш буюрилган. Кўчалар полициянинг кучайтирилган нарядлари билан назорат қилинмоқда.

17 июлда ҳарбий тўнтарувга уриниш иштирокчилари ва ҳукумат кучлари ўртасида Истанбулнинг Сабихи Гекчен халқаро аэропорти яқинида ва Кўня шаҳридаги авиабазада тўқнашувлар содир бўлган.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.