Отишма ҳақидаги хабардан сўнг Олмаота аҳолисига уйдан чиқмаслик тавсия этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Отишма ҳақидаги хабардан сўнг Олмаота аҳолисига уйдан чиқмаслик тавсия этилди

Дунё 18-07-2016, 12:09 1 365
Отишма ҳақидаги хабардан сўнг Олмаота аҳолисига уйдан чиқмаслик тавсия этилди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри фавқулодда вазиятлар хизмати ОАВда гувоҳларнинг шаҳарда отишма овозларини эшитишгани тўғрисида хабарлар тарқалганидан сўнг, шаҳар аҳолисига уйларидан ташқарига чиқмасликларини тавсия қилди, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

18 июль тонгида Қозоғистондаги оммавий ахборот воситалари Олмаота марказида жойлашган Алмалинск тумани ички ишлар бўлими атрофида отишма овозлари эшитигани ҳақида хабар тарқатган эди.

Тengrinews.kz портали тарқатган маълумотларга кўра, Алмалинск тумани ИИБ атрофи ўраб олинган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қўшни бинодаги ходимлар офисдан чиқмаган.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.