Жанубий Корея Бош вазирига нега тухум улоқтиришди? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жанубий Корея Бош вазирига нега тухум улоқтиришди?

Дунё 18-07-2016, 18:15 913
Жанубий Корея Бош вазирига нега тухум улоқтиришди?

Жанубий Корея Респуликаси Сонджу шаҳри ахолиси Бош вазир ташрифини тўполон билан кутиб олишди. Вазир Хван Ге Ан трибунага чиқиб оломонни тинчлантиришга харакат қилди. Эвазига халқ тарафидан отилган ҳар хил буюмлар ёмғири остида қолди. Вазирнинг қўриқчилари уни тўсиб қолишга уринишди. Шундай бўлсада, Хван Ге хокимият биносига кириб беркинишга тўғри келди.

Сонджу ахолиси Вазирни бундай “меҳмондўстлик” билан кутиб олишининг ўзига хос сабаблари бор. Бош Вазир Сеулда Вашингтонга АҚШ давлатига тегишли харбий техникаларни жойлаштиришга рухсат берган. Бу эса халқда норозилик намойишларини келтириб чиқарган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.