Назарбоев Хавсизлик кенгашини йиғди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Назарбоев Хавсизлик кенгашини йиғди

Дунё 18-07-2016, 20:32 876
Назарбоев Хавсизлик кенгашини йиғди

Бугун, 18 июль куни Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўлган отишмалар натижасида уч полициячи ва тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлди. Шаҳарда террористик хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинди.

Олма-ота шаҳридаги воқеалар муносабати билан мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев Хавфсизлик кенгашини йиғди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz”га асосланиб “Qalampir.uz” хабар берди.

Қозоғистон бош вазири Карим Масимов Twitter’даги саҳифасида Хавфсизлик кенгашида қатнашаётгани ҳақида ёзиб қолдирган. “Хавфсизлик кенгашининг тезкор мажлисида Олма-отадаги вазият юзасидан қарор қабул қилинади”, деб ёзади у.

Аввалроқ, Олма-отадаги отишмаларни уюштирган икки шахснинг қўлга олингани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Мазкур отишмада 14 киши жароҳатланган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.