Тайванда ЙТҲ сабаб 24 нафар хитойлик ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тайванда ЙТҲ сабаб 24 нафар хитойлик ҳалок бўлди

  • Дунё
  • 19-07-2016, 14:56
  • 899
  • Тайванда ЙТҲ сабаб 24 нафар хитойлик ҳалок бўлди

    Тайваннинг Таоюань халқаро аэропорти яқинидаги автомагистралда ҳаркатланаётган автобус йўл четидаги тўсиққа бориб урилди ва ёниб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 26 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 24 нафари хитойлик сайёҳлар бўлган. Бу ҳақда CNN нашрига асосланиб "Qalampir" хабар берди.

    Фалокат бугун, 19 июль куни маҳаллий вақт билан 13:00да (Тошкент вақти билан 10:00) содир бўлди. Автобус аэропортга келаётган эди.

    Хабарда ёзилишича, воқеа жойида 13та ўт ўчириш машинаси ва 30 нафар ўт ўчирувчи оловни ўчириш ва қутқарув ишлари билан шуғулланган. Ёнғин ўчирилгач, қутқарув хизмати бир нечта куйган одам таналари топилгани ҳақида маълум қилган.

    Маълумотларга қараганда, сайёҳлар Хитойнинг Лиаонинг провинциясидан бўлган.