Янги Зеландиядаги аэропортда шошилинч эвакуация амалга оширилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги Зеландиядаги аэропортда шошилинч эвакуация амалга оширилди

Дунё 24-07-2016, 16:30 833
Янги Зеландиядаги аэропортда шошилинч эвакуация амалга оширилди

Янги Зеландиядаги Куинстаун курорти аэропортида фаррош аёл самолётда бомба ҳақида ёзилган хат топиб олганидан сўнг шошилинч эвакуация амалга оширилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

New Zeland Herald нашри маълумотларига кўра, хат Австралиядан учиб келган Qantas авиакомпанияси самолёти бортидан топилган. Бу пайт бортда йўловчилар бўлмаган.

Ҳозирда аэропортда полиция ишламоқда, бўм-бўш самолёт учиш майдонида турибди. Ҳуқуқ-тартибот вакиллари портловчи моддалар изларини топганича йўқ.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.