Озарбайжонда кучли портлаш юз берди. Қурбонлар бор » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Озарбайжонда кучли портлаш юз берди. Қурбонлар бор

Дунё 26-07-2016, 21:13 726
Озарбайжонда кучли портлаш юз берди. Қурбонлар бор

Озарбайжоннинг Мудофаа саноати вазирлигига қарашли заводда кучли портлаш юз берди. Натижада заводда кучли ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда “Day.az”га асосланиб “Qalampir.uz” ёзмоқда.

Ширван шаҳрида жойлашган ҳарбий заводдаги портлаш оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар борлиги айтилмоқда.

Воқеа жойига қутқарув хизмати ва тез ёрдам машиналари жалб этилган.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.