Турк мухолифатчиси Гулен экстрадициядан қўрқмаслигини билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Турк мухолифатчиси Гулен экстрадициядан қўрқмаслигини билдирди

  • Дунё
  • 29-07-2016, 17:21
  • 839
  • Турк мухолифатчиси Гулен экстрадициядан қўрқмаслигини билдирди

    Туркияда амалга оширилган давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда айбланаётган турк мухолифати етакчиси Фатҳуллоҳ Гулен, 1999 йилдан бери истиқомат қилиб келаётган АҚШдан экстрадиция қилиниши уни хавотирга солмаслигини билдирди. Бу ҳақда у, Италиянинг Corriere della Sera газетасига берган интервьюсида айтган, дейилади "Кун" нашрида.

    "Шу пайтгача, Америка ҳукумати Туркия томонидан расмий сўров олганини тасдиқлагани йўқ. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар ҳуқуқий давлатлар риоя қиладиган сиёсий жараёнларга амал қилишини таъкидламоқда. Мен қўрқмайман ва Америка ҳукумати билан ҳамкорлик қиламан", - деган Гулен.

    Бундан ташқари, у яна бир марта ҳарбий исёнга алоқаси борлигини рад этган.

    "Агар менинг меҳнатим самараларини ўқиётган ва менинг маърузаларимни тинглаётганлар давлат тўнтаришини содир этиш тўхтамига келган бўлса, улар мен тарғиб қилаётган қадриятларга хоинлик қилишибди", - деган Гулен.

    Унинг ишонч билдиришича, Европа Туркияда демократик ислоҳотларни давом эттиришга ёрдам бера олган бўлур эди.