Америкалик жуфтлик лотереяда 536 млн доллар ютиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Америкалик жуфтлик лотереяда 536 млн доллар ютиб олди

Дунё 30-07-2016, 22:36 804
Америкалик жуфтлик лотереяда 536 млн доллар ютиб олди

АҚШнинг Индианаполис шаҳрида истиқомат қилувчи оилавий жуфтлик Mega Millions лотереясида биринчи марта иштирок этиб, 536 миллион доллар ютиб олди. Бу ҳақда, «Корреспондент.net»га асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.

Эр-хотин ўз исмларини ошкор этмасликка қарор қилди. Уларнинг мактаб ёшидаги икки боласи борлиги маълум. Болалар ўша мактабга боришда давом этади, жуфтлик ҳам эски ишини ташламайди. Улар ўз дўстлари ва яқинларини йўқотишни истамаяпти.

Бахтли чиптани жуфтлик 8 июль куни сотиб олган эди. Улар ютуқни нимага сарфламоқчи экани ҳозирча маълум эмас.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.