Кёльнда Эрдўғанни қўллаб-қувватловчи намойиш ўтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Кёльнда Эрдўғанни қўллаб-қувватловчи намойиш ўтди

  • Дунё
  • 1-08-2016, 09:00
  • 707
  • Кёльнда Эрдўғанни қўллаб-қувватловчи намойиш ўтди

    Германиянинг Кёльн шаҳрида 20 мингга яқин киши Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни қўллаб-қувватловчи намойишда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Кун” нашри.

    Полиция маълумотларига кўра, намойишда турк президенти тарафдорлари, жумладан Европа-Туркия демократлари иттифоқи иштирок этган.

    Аввалроқ Германияда Эрдўғаннинг мурожаатини намойиш қилиш тақиқлангани маълум қилинганди. Туркия вакиллари томонидан Германиядан бу ҳолат бўйича тушунтириш берилишини кутишлари айтилган.

    loading...