Гонконгда юз берган тўфон сабаб, мактаб, давлат муассасалари, банклар ёпилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-08-2016 | 12:58 ZAMIN.UZ / Дунё / 02 Август 2016
467

Гонконгда юз берган тўфон сабаб, мактаб, давлат муассасалари, банклар ёпилди

 Гонконгда юз берган тўфон сабаб, мактаб, давлат муассасалари, банклар ёпилди

Тинч океанинг “Нида” тўфони Гонконгга зарба берганидан кейин, мамлакат жиддий зарар кўрди. Ноқулай об-ҳаво сабаб, у ердаги банк, офис, мактаб ва давлат муассаслари ёпилди, деб хабар беради “ТАСС”.

Ҳозирда Фонд биржаларида савдолар ўтказиш тўхтатилган. Чек Лап Кок халқаро аэропортида 156 та рейс бекор қилинди.
Шунингдек, 290 та авиарейс кечиктирилган. Кучли тўлқинлар сабабли Макао ва Хитойнинг соҳилбўйи шаҳарларига кемалар қатнови ҳам тўхтатилган. Шаҳар кўчаларида автобус ва трамвайлар ҳаракати ҳам маълум муддатга бекор қилинган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.