Индонезия полицияси Сингапурда теракт содир этмоқчи бўлган жангариларни қўлга олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Индонезия полицияси Сингапурда теракт содир этмоқчи бўлган жангариларни қўлга олди

  • Дунё
  • 5-08-2016, 16:32
  • 805
  • Индонезия полицияси Сингапурда теракт содир этмоқчи бўлган жангариларни қўлга олди

    Индонезия полицияси Сингапурда терактлар содир этишни режалаштирганликда гумон қилиб 6 кишини қўлга олди, маҳаллий нашрларга таяниб “Кун” хабар беради.
    Бу шахслар Батам оролида ҳаракатланувчи KGR (Katibah GR) гуруҳи аъзолари экани айтилган.

    Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари қўлга олинганларнинг бундан олдин ИШИД сафларида жанг қилиб келган жангарилар эканлигини айтишган. Полиция томонидан билдирилишича, бу шахслар индонезияликларни ИШИД сафига ёллаб, Туркия орқали Сурияга жўнатиш билан шуғулланиб келишган.