Афғонистонда иккита портлаш рўй берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Афғонистонда иккита портлаш рўй берди

Дунё 6-08-2016, 14:14 991
Афғонистонда иккита портлаш рўй берди

Афғонистон шарқидаги Пактия вилоятида рўй берган иккита портлаш оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, деб “ТАСС” хабар беради.

Маҳаллий ҳокимиятнинг расмий вакили маълум қилишича, катта йўлга ўрнатилган мина бир оиланинг беш аъзоси кетаётган машинани ҳавога учирган. Натижада, машинада бўлганларнинг ҳаммаси ҳалок бўлишган. Орадан бироз вақт ўтиб яна шу йўлда беш киши портловчи ускунанинг трактор остида портлаши оқибатид ҳалок бўлган. Бу икки портлаш ҳам Чамкани туманид рўй берди.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.