Эронда газ қувурининг портлаши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Эронда газ қувурининг портлаши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди

Дунё 6-08-2016, 16:25 617
Эронда газ қувурининг портлаши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди

Эрон жанубидаги Бушир вилоятининг Генав порт шаҳрида газ қувурининг портлаши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Синху” агентлиги асосида “ТАСС” хабар беради.

Шунингдек, портлаш натижасида уч киши жиддий жароҳат олган. Жароҳат олганлар маҳаллий касалхонага етказилган. Уларнинг бирин ҳолати ёмонлиги маълум қилинмоқда. Воқеага нима сабаб бўлганлиги аниқланганича йўқ.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.