Канададаги йирик ёнғин сабабли уч киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Канададаги йирик ёнғин сабабли уч киши ҳалок бўлди

Дунё 7-08-2016, 12:52 588
Канададаги йирик ёнғин сабабли уч киши ҳалок бўлди

Канаданинг Онтарио провинциясидаги Гамильтон шаҳрида рўй берган йирик ёнғин сабабли, уч киши ҳалок бўлди, деб “ТАСС” хабар беради.

Шунингдек, яна етти киши тан жароҳати олган. Ёнғин шаҳар шимолидаги турар – жойлардан биридан чиққан. Тезлик билан эса улар қўшни уйлар ўтганлиги тахмин қилинмоқда. Биринчи уйдан 11 киши бўлган, улардан уч нафари ҳалок бўлган. Етти нафари шифохонага ётқизилган.

Гамильтон Канаданинг энг йирик мегаполиси – Торонтодан 70 километр жануби-ғарбда жойлашган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.