Канаданинг Торонто шаҳрида топилган туннелнинг сири очилди, дея хабар бермоқда Meduza. Полициянинг жамоатчиликка ёрдам сўраб мурожаат қилгани фойда бериб, ушбу ер ости иншоотини қурган 20—30 ёшлардаги икки киши топилди.
Улар буни шахсий сабабларга кўра — шунчаки «туннель қазимоқчи бўлиб» амалга оширган.
Полиция ушбу эркакларнинг жамоатчилик хавфсизлигига зиён етказиши мумкин бўлган режалари бўлмаганини хулоса қилди. Тергов доирасида жиноий иш очилмаганлиги учун полиция туннелни қазиганлар ҳақида ҳеч қандай ахборотни ошкор қилмади.
Эслатиб ўтамиз, сирли туннель 2015 йил ёзида Панамерика ўйинлари доирасида теннис бўйича мусобақа бўлиб ўтадиган кортлар яқинида топилган эди.
Ер ости йўлагининг узунлиги тахминан 10 метр, кенглиги ва баландлиги 2 метрни ташкил этади. Шифт профессионал равишда қозиқоёқлар билан маҳкамланган.
Патруль полициячиси уни 14 январда топиб олган, бу ҳақда расман 24 февраль куни маълум қилинган.
Манба: www.daryo.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди