Расмий Анқара Ғарб Туркияни "бой бериши" сабабига ойдинлик киритди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Расмий Анқара Ғарб Туркияни "бой бериши" сабабига ойдинлик киритди

Дунё 10-08-2016, 16:57 851
Расмий Анқара Ғарб Туркияни "бой бериши" сабабига ойдинлик киритди

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг баёнот беришича, Ғарб расмий Анқаранинг Хитой ёки Россия билан муносабатлари туфайли эмас, балки ўз хатолари сабабли Туркияни "йўқотиб қўйиши" мумкин.

"Агар Ғарб Туркияни бой берса, РФ, ХХР ва ёки Ислом дунёси билан муносабатларнинг бунда ҳеч қандай таъсири йўқ. У, ўз хатолари сабаб Туркияни йўқотади", — деган Чавушўғли Anadolu агентлигига берган интервьюсида.

"ЕИ ўта жиддий хатоларни содир этмоқда, жумладан давлат тўнтаришига уринишни қўллаб-қувватлаш масаласида ҳам", — деган ташқи ишлар вазири.

Манба:Kun.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.