Хитой компанияси 19 млн доллар эвазига орол сотиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитой компанияси 19 млн доллар эвазига орол сотиб олди

Дунё 10-08-2016, 17:40 817
Хитой компанияси 19 млн доллар эвазига орол сотиб олди

Шанхайда фаолият юритувчи China Capital Investment Group компанияси Австралиянинг Квинсленд ҳудудида жойлашган Катта тўсиқли маржонлар оролларидан бирини харид қилди, деб хабар қилмоқда «Синьхуа» агентлиги. Бунинг учун Хитой компанияси 19 млн доллар маблағ сарфлаган.

Оролда 12 гектарлик ташқи чўмилиш ҳавзаси ва 188 ўринлик меҳмонхона мавжуд.

Компания оролда 1300 ўринлик дам олиш масканини ташкил этишни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳа ҳукуматлар томонидан тасдиқлансагина амалга ошади.

15 йил мобайнида оролга эгалик қилган Крэйг Росс уни апрель ойида сотувга қўйган эди. Оролни ажойиб деб тасвирлаган Росс, савдодан сўнг унинг янги эгаларига омад тилаган.

Манба: Kun.uz


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.