Перуда иккита автобуснинг тўқнашиб кетди, ҳалок бўлганлар бор » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Перуда иккита автобуснинг тўқнашиб кетди, ҳалок бўлганлар бор

Дунё 11-08-2016, 18:32 564
Перуда иккита автобуснинг тўқнашиб кетди, ҳалок бўлганлар бор

Перуда иккита автобуснинг ўзаро тўқнашуви оқибатида 17 киши ҳалок бўлган, деб “Корренпондент” хабар беради.

Шунингдек, тўқнашув оқибатида 40 киши жароҳатланганлиги аниқланган. Автобуслардан бири Куско шаҳридан пойтахт Лимага қараб кетаётган бўлса, иккинчиси эса Ика шаҳридан жанубга йўл олган. Қурбонлар орасида икки автобус ҳайдовчиси борлиги аниқланган. Қолаверса, бразилиялик сайёҳ ҳам бўлган. Ҳозирда полиция ходимлари автоҳалок сабаблари ва қурбонлар шахсини аниқлаш билан шуғулланмоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.