Пуэрто-Рикода Зика вируси сабабли фавқулодда вазият киритилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Пуэрто-Рикода Зика вируси сабабли фавқулодда вазият киритилди

Дунё 13-08-2016, 13:09 600
Пуэрто-Рикода Зика вируси сабабли фавқулодда вазият киритилди

АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги Пуэрто-Рикода Зика вируси тарқалиши сабабли фавқулодда вазият киритди, деб маълум қилди вазирлик раҳбари Сильвия Беруэлл хабарига таяниб “Кун” хабар беради.

"Фавқулодда вазиятнинг киритилиши бизга Пуэрто-Рико ҳукуматига қўшимча кўмак беришимизга имкон беради ва ҳомиладор аёллар, туғруқ ёшидаги аёллар ва уларнинг шериклари томонидан зарур ҳимоя қабул қилиниши муҳимлигини эслатиб туради", деб айтди вазир.
Таъкидланишича, Пуэрто-Рикода Зика вируси юқиши билан боғлиқ ҳолатлар сони 6,6 мингтадан ошиб кетди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.