Тайвандаги машғулот вақтида танк дарёга қулаб тушиши оқибатида 4 ҳарбий ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тайвандаги машғулот вақтида танк дарёга қулаб тушиши оқибатида 4 ҳарбий ҳалок бўлди

Дунё 16-08-2016, 14:37 744
Тайвандаги машғулот вақтида танк дарёга қулаб тушиши оқибатида 4 ҳарбий ҳалок бўлди

Тайвань оролида ўтказилаётган ҳарбий-ўқув машғулоти чоғида СМ-11 русумли танк дарёга қулаган ва 4 киши ҳалок бўлган. Ҳарбий техника ичида 5 киши бор эди, деб “Кун” хабар беради.

Маҳаллий нашрларда ёзилишича, бу воқеа Пиндун уездида рўй берган. Механик ҳайдовчи танк ичида омон чиқишга муваффақ бўлган, у жароҳат ҳам олмаган.

Айни вақтда ҳодиса юзасида текширув ишлари бошланган.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.