Атлантиканинг жанубий қисмида кучли зилзила содир этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Атлантиканинг жанубий қисмида кучли зилзила содир этилди

Дунё 19-08-2016, 19:02 590
Атлантиканинг жанубий қисмида кучли зилзила содир этилди

Атлантика океанининг жанубий қисмида, Аргентинанинг жануби-шарқий қирғоғи яқинида кучли зилзила бўлганлиги қайд этилди, деб “Интерфакс” хабар беради.

АҚШ Геология хизмати берган маълумотга кўра, бу ерда 7,4 магнитудали зилзила содир этилган. Ер силкинишларининг эпитсентри Жанубий Георгия оролидан шарқроқда 10 километр ер остида жойлашган эди. Ҳозирда вайроналиклар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.