Ниццадаги терактлар натижасида 86 киши ҳалок бўлган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ниццадаги терактлар натижасида 86 киши ҳалок бўлган

Дунё 20-08-2016, 10:37 643
Ниццадаги терактлар натижасида 86 киши ҳалок бўлган

14 июль куни Ниццада амалга оширилган теракт натижасида жабр кўрганларнинг бири касалхонада вафот этган. Буни Франциянинг қурбонларга кўмак бериш бўйича давлат котиби Жюльетт Меадель сўзларига таяниб, “Тасс” хабар бермоқда.
“Биз Ниццадаги теракт чоғида яраланган эркакнинг вафот этгани ҳақида қайғу билан хабар топдик. Энди ўлдирилганлар сони 86 кишини ташкил қилмоқда”, - дейди Меадель.

Ниццадаги теракт 14 июль куни кечқурун содир бўлди. Бастилия ишғол қилинган кун муносабати билан байрамона мушакбозликни томоша қилишга йиғилган кишиларни юк машинаси босиб кетди. Бундан ташқари, ҳайдовчи одамларга ўқ узган. Ҳодиса натижасида ўнлаб кишилар ҳалок бўлди, юзлаб кишилар жабрланди.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.